Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта - Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ - Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид - Бенфика
26/02 01:00 Ювентус - Галатасарой

Пиоли Леаунинг эртанги ўйиндаги иштирокини инкор қилмади

Баҳо:
+ | -

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли эртага бўлиб ўтадиган "Интер"га қарши Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финалида ҳужумчи Рафаэль Леау иштирок этишини истисно этмаяпти. Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи А Сериянинг сўнгги турида "Лацио" билан ўйинда жароҳат олган ва шу сабаб ўйин бошида алмаштирилганди.

“Эртага биз Леаунинг ҳолатини баҳолаймиз ва унинг иштироки ҳақида қарор қабул қиламиз. Агар у ўзини тайёр ҳис қилмаса, захира ўриндиғига ҳам ўтирмайди. Биз футболчининг соғлиғини хавф остига қўйишдан маъно кўрмаяпмиз", - деди Пиоли ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Леау "Милан"нинг жорий мавсумдаги асосий ўйинчиси. А Серияда 23 ёшли португалиялик футболчи 12 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Чемпионлар лигасида Рафаэль бир гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:00, 09.05.2023.
Ўқилди: 1079 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.