Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Ямал: Мендеш назарига тушдими, демак...

Баҳо:
+ | -

Машҳур Жорже Мендеш «Ла Масия» вундеркинди Ламин Ямалнинг биринчи шахсий агентига айланиш учун унинг оиласига 3 миллион евро тўлади.

Португалиялик корчалон футбол воситачиси нима қилаётганини билади, албатта. Бинобарин, Ямални айни пайт Лионель Месси ва Андрес Иньеста давридан буён «Барселона» мактабидан бош кўтараётган энг катта иқтидор сифатида таърифлашмоқда.

Буюк Жорже Мендеш 15 ёшли йигитчага ҳозирдан эътибор бургани бежиз эмас. Ламин Ямал чиндан ҳам, мукаммал салоҳияти билан кўзга ташланмоқда. Дейлик, охирги вақтлар мунтазам «Барселона»нинг асосий таркиби машғулотларига жалб этилмоқда. Бош мураббий Хави ўсмир болакайни яқинда «Атлетико»га қарши кечган ўта муҳим ўйин қайдномасига киритди, кейинги турда майдонга ҳам ташлади. Шу тариқа у «Барса» тарихида Ла Лига ўйинида қатнашган энг ёш футболчи бўлди. Қолаверса, Ямал аллақачон яқинда «Хуенвиль А» клуби ва Испания U-19 терма жамоасида ўйнай бошлади.

Ёш истеъдод ёзда 16 ёшга тўлади. Ламин шундан сўнг ўзига шахсий агент танлаш ва у билан расман шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлади. Албатта, номдор агентлар ҳозирдан истиқболли йигитни ўз мижозлари қаторига қўшиш ҳаракатини бошлаб юборишган. Хусусан, улардан бири бу борада катта қадам ташлаб, Ямал билан ҳамкорлик масаласини деярли ҳал қилиб қўйди. Ҳар ҳолда, Radio Marca хабарига қараганда, Криштиану Роналду билан алоқани узган Хорхе Мендеш яқинда Ламиннинг отасига 3 миллион евро тўлади. Шубҳа йўқ, Мендеш худди «Барселона» вакиллари каби ёш футболчида катта салоҳиятни кўрмоқда. Португалиялик агент акс ҳолда, бундай харажатга қўл урмасди. Демак у Ламин келажакда жиддий дивиденд олиб келишига ишонмоқда.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:01, 10.05.2023.
Ўқилди: 5471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.