Пойтахтимиздаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида иккинчи боксчимиз ўз жангини ўтказди. -57 кг вазн тоифасида аввалги ЖЧда финалгача етиб борган Абдумалик Ҳалаков ярим финал йўлланмаси учун иорданиялик Юсуф Яшашга қарши жанг олиб борди.
Юқори техникага эрга бўлган ҳамюртимиз ўз услубида рақибига тезкор зарбалар йўллаш билан бирга, рақибнинг зарба беришига деярли имкон бермади. У ҳар учала раундни ўз фойдасига ҳал этди — 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 30:27).
Шу тариқа, Абдумалик мазкур мусобақа ярим финалига чиқди.
Бугун яна 9 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади:
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Лоунес Хамраоуи (Франция) (А ринг, 15:10 дан сўнг)
-71 кг: Саиджамшид Жаъфаров - Игорь Свиридченков (Россия) (Б ринг, 15:25 дан сўнг)
-92 кг Лазизбек Мулложонов - Сезар Ла Круз (Куба) (А ринг, 16:25 дан сўнг)
-54 кг: Ойбек Жўраев - Габриэль Эскобар (Испания) (Б ринг, 18:40 дан сўнг)
-60 кг: Мужибилло Турсунов - Всеволод Шумков (Россия) (Б ринг, 18:55 дан сўнг)
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Рониэль Иглесиас (Куба) (Б ринг, 19:25 дан сўнг)
-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Филип Акилов (Венгрия), (Б ринг, 19:55 дан сўнг)
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Альфонсо Домингез (Озарбайжон) (А ринг, 20:25 дан сўнг)
+92 кг: Баҳодир Жалолов - Қамшибек Қўнқабаев (Қозоғистон) (Б ринг, 21:10 дан сўнг).