"Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау жамоа билан янги шартнома имзолайди, дея хабар беради журналист Даниэле Лонго.
Манбага кўра, яқин кунларда Леау билан шартнома узайтирилиши ҳақида расман эълон қилинади. 23 ёшли португалияликнинг "россонерилар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Жорий мавсумда Леау жамоа сафида барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.