Кириш Регистрация

Расман. Гласнер мавсум якунида "Айнтрахт"дан кетади

Баҳо:
+ | -

Франкфурнинг "Айнтрахт" клуби бош мураббийи Оливер Гласнер мавсум охирида жамоани тарк этиши аниқ. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Гласнер 48 ёшда ва Бундеслигада 2019 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Дастлабки икки мавсумни мутахассис "Вольфсбург"да ўтказган, кейинроқ эса "Айнтрахт"га кўчиб ўтган.

Франкфуртликлар билан Оливер Европа Лигасидаги ғалабаси билан ёдда қолди. Ўтган йил май ойида мусобақа финалида "Глазго Рейнджерс" таслим этилганди. Бу соврин ҳозирча Гласнер учун фаолиятидаги ягона кубок бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Германия Кубоги финалида Гласнер "Айнтрахти" яқинда "РБ Лейпциг" билан рўбаро келади. Шундай экан, мураббий мавсумни иккинчи совринни ютиб, якунлаши ҳам мумкин.

Киритилди: 21:54, 10.05.2023.
Ўқилди: 941 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.