Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ФИФА Бин Ҳаммамнинг ёрдамчисини ҳам дисквалификация қилди

Баҳо:
+ | -

ФИФА Муҳаммад бин Ҳаммамнинг ёрдамчиси Нажийб Чиракал футбол фаолиятидан маҳрум қилди. У Муҳаммад бин Ҳаммамга қарши суриштирув ишларида ФИФА билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани учун шундай жазога муносиб кўрилди.

Хабарингиз бор, Муҳаммад бин Ҳаммам ФИФА президентлигига ўз номзодини қўйган пайтда овозларни сотиб олишда аъзо давлатларга пора берганликда айбланганди.

"Нажийб Чиракал ФИФА этика кодексининг тегишли бандларига кўра, ҳар қандай футбол фаолиятида иштирок этишдан маҳрум қилинди", деб ёзилади ФИФА расмий сайтида. "У Муҳаммад бин Ҳаммамга қарши суриштирув ишларида ФИФА билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди".

"Ушбу тақиқ 2 ой давом этади. Чиракал ФИФА билан ҳамкорлик қилишни истаса, дисквалификация эртароқ олиб ташланиши мумкин", дея ёзади ФИФА.

Нажийб Чиракал ФИФА талаб қилган тегишли маълумот ва ҳужжатларни Бин Ҳаммам иши билан шуғулланаётган прокурор Майкл Гарсияга беришдан бош тортган.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 10:30, 04.10.2012.
Ўқилди: 4321 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.