“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Севилья”га қарши Европа лигасининг биринчи ярим финал ўйини олдидан матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Севилья” тўрт марта Европа лигаси ва икки марта УЕФА кубогини қўлга киритган. Улар бундай ҳолатларга ўрганиб қолишган, улар бу турнирнинг мутахассислари. Уларни мағлуб этиш учун жуда кўп ҳаракат қилиш керак.
Бу йил биз яхши ривожландик, кучайдик. Олдинда тўртта лига ўйини ва бу ярим финал ўйини бор. Биз ҳар доим гапирган нарсани қилишимиз керак: майдонда бор кучимизни бериб, мавсум охирида бу бизни қаерга олиб борганини кўримиз керак.
Бремер жароҳати туфайли майдонга тушмайди. Қолган футболчиларнинг аҳволи яхши. Бизга охирги машғулотлар жуда ёқди. Биз бу қарама-қаршиликка ёқимли ҳаяжон ва ҳақиқий истак билан ёндашамиз", - деди Аллегри УЕФА расмий сайти.