Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

«Daily Sports»: «Кей-лига киллери» тўсиғидан ўтишимиз лозим»

Баҳо:
+ | -

Кеча Осиё чемпионлар лигаси ярим финалига йўл олган жамоалар номлари маълум бўлди. Мамлакатимиз шарафини химоя қилаётган «Бунёдкор»ни олдинда Жанубий Кореянинг энг кучли клубларидан ҳисобланган «Улсан Хёнде»га қарши ўйинлар кутиб турибди.

Бугун Жанубий Кореянинг «Daily Sports» нашри бўлажак қарама-қаршилик ҳақида фикр юритган. «Саудия Арабистонида «Ал-Ҳилол»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган «Улсан»нинг навбатдаги рақиби — Ўзбекистоннинг «Бунёдкор» клуби. 24 октябрда Тошкентга сафар қилсак, 31 октябрда уларни мехмон қиламиз. «Бунёдкор» билан ўйинларга бефарқлик қилиб бўлмайди. ОЧЛда 2008 йилдан буён бешинчи мавсумдирки узлуксиз қатнашаётган Ўзбекистоннинг кучли клуби бўлиб, хусусан ушбу мавсумда Корея клубларини бирин-кетин мағлуб этиб, Корея матбуотида «Кей-лига киллери» деган ном олишга улгурди. «Улсан» билан биргаликда Кей-лига номидан қатнашган «Поханг Стилерс» ва «Сёнгнам Илва Чунма» «Бунёдкор»нинг қурбонига айланишди. «Улсан»нинг олдида Кей-лига обрўсини тиклашдек мураккаб вазифа турибди», дея ёзган нашр «Бунёдкор»га жуда юқори баҳо беради.

«Миржалол Қосимов мураббийлик қиладиган «Бунёдкор»да миллий терма жамоага номзод футболчилар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Масалан, 11 сентябрь куни бўлган Ўзбекистон-Жанубий Корея ўйинига 5 нафар футболчиси жалб этилди. Дарвоқе, кеча «Аделаида»га гол киритган Лутфулла Тўраев ва Акмал Шораҳмедов терма жамоа аъзолари ҳисобланишади. «Бунёдкор»ни июнь ойида терма жамоа бош мураббийлиги ҳам ишониб топширилган Миржалол Қосимовдек мураббий бошқаради».

Шунингдек, нашр «Улсан Хёнде» бош мураббийи Ким Хо Гоннинг ярим финал ҳақидаги қисқача фикрини ҳам келтиради. «Финал остонасида турган бош мураббий Ким Хо Гон шундай деди: «Бу шахсан Ўзбекистонга биринчи сафарим бўлади. Ҳозирданоқ қадам-бақадам тайёргарликни кучайтирамиз. «Бунёдкор»дан ўтсак, уёғи финал! Финални ўз уйимизда ўтказишни хоҳлаймиз. Албатта, ғалаба қозониб, Осиё чемпионлари лигасида Кей-лига нуфузини кўтариш бош мақсадимиз».

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:32, 04.10.2012.
Ўқилди: 5686 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.