Доҳада ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида оғир вазн тоифасидаги спортчилар чемпионлик учун кураш олиб боришмоқда.
Бугун эркаклар ўртасида -100 кг, аёллар ўртасида эса -78 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Унда иштирок этадиган ҳамюртларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Кентаро Иида (Япония)
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Бита Пакут-Клоско (Польша)
Эслатиб ўтамиз, Тўрабоев 2022 йилнинг октябрь ойида Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритганди.