Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ярим финалнинг кечки дастуридан ўрин олган жанглар ўтказилмоқда.
57 кг. вазндаги вакилимиз Абдумалик Ҳалаков финал йўлланмаси учун қирғизистонлик Мунарбек Сеитбек ўғлига қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз жанг бошиданоқ ўз услида рақибига зарбалар бера бошлади. Биринчи раунд тугашига бир неча сония қолганида қирғиз спортчиси бурнидан жароҳат олди ва жангни давом эттира олмади. Натижада Абдумалик финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шу тариқа, Ҳалаков кетма-кет иккинчи ЖЧда финалга чиқмоқда. У Белград-2021 турнири финалида франциялик Софиан Умиҳага имкониятни бой берганди (Умиҳа Тошкентдаги турнирда 60 кг. вазнда қатнашиб, финалга чиқди).
Шу тариқа, жаҳон чемпионатида финалга чиққан боксчиларимиз сони бештага етди.