Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 2-2 Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе 0-1 Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна 1-0 Севилья
24/04 22:00 Леганес 1-1 Жирона
25/04 00:30 Атлетико 3-0 Райо Вальекано
25/04 00:30 Бетис 5-1 Вальядолид
25/04 23:45 Аталанта - Лечче
26/04 05:00 Ноттингем Форест - Брентфорд
26/04 16:30 Челси - Эвертон
26/04 18:00 Комо - Женоа
26/04 18:00 Қўқон-1912 - Хоразм
26/04 19:00 Машъал - Сурхон
26/04 19:00 Брайтон - Вест Хэм
26/04 19:00 Ньюкасл - Ипсвич
26/04 19:00 Саутгемптон - Фулхэм
26/04 19:00 Вулверхэмптон - Лестер
26/04 20:15 Сўғдиёна - Андижон

Бокс-2023. Руслан Абдуллаев ўта қийин жангда ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ярим финалнинг кечки дастуридан ўрин олган жанглар ўтказилмоқда.

63.5 кг. вазндаги вакилимиз Руслан Абдуллаев арманистонлик номдор спортчи Хованес Бачковга қарши ниҳоятда қийин жанг ўтказди. Рақибнинг услубини биламиз, яқин масофага кириб олиб, тинимсиз зарбалар беради. Русланнинг услубига ҳам шунга яқин бўлгани учун рақиб қаршисида эсанкираб қолмади, тенгма-тенг жанг қилишга интилди. Абдуллаев томонидан масофада берилган қарши зарбалар аниқроқ бўлди.

Айниқса, ҳамюртимиз иккинчи раундда иккита кучли зарба билан Бачковни рингга йиқитгани чиройли чиқди. Абдуллаев икки раундни ўз фойдасига ҳал қилган бўлса-да, учинчисига келиб анча чарчаб қолди ва сўнгги бўлимда кўп зарбаларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Якуний баҳолар — 5:0 (29:28, 29:28, 29:28, 29:28, 29:28).

Руслан Абдуллаев ЖЧда дебют қилаётганига қарамай финал йўлланмасини қўлга киритди. Бачков эса 4 карра бронза медали соҳибига айланди.

Шу тариқа, жаҳон чемпионатида финалга чиққан боксчиларимиз сони олтитага етди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:08, 12.05.2023.
Ўқилди: 2819 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz