Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Тимур Кападзе: «Четлатиш бизга қўл келди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 10-туридан ўрин олган «Қизилқум» – «Олимпик» учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.

“Бугунги баҳс қийин бўлишини билар эдик. «Қизилқум»га қарши Навоийда ўйнаш осон эмас, қолаверса, турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқиб, мезбонларга очко жуда ҳам зарур эди. «Қизилқум»да мураббий ўзгарди. Тачмурод Агамуродовни яхши биламан, ҳурмат қиламан. Шу боис, учрашув биз учун осон ўтмаслиги ва рақиб ҳимоявий ўйин кўрсатиши маълум эди. Биринчи бўлим сўнггида содир бўлган четлатиш бизга қўл келганини таъкидлаш керак.

Селекция ишлари мунтазам олиб борилмоқда. U-21 чемпионати беллашувларини ҳам кузатиб боряпмиз. Бу борада мураббийлар штаби иш олиб бормоқда ва кенгайтирилган рўйхатимиз мавжуд.

«Олимпик»нинг асосий мақсади футболчиларни олимпиадага тайёрлаш ва йўлланмани қўлга киритиш. Балки, бу жамоа бўлмаганида, ушбу футболчилар фаолиятини давом эттираётган бўлармиди ёки йўқ, буни билмадим. Ортда қолган икки йил давомида биз яхши иш олиб бордик ва Суперлиганинг исталган жамоасида ўйнай оладиган футболчиларни этиштира олдик.

«Қизилқум» таркибида ўтган мавсум бизнинг жамоада тўп тепган икки футболчи бор. «Насаф»дан келиб қўшилган Муродбек Раҳматов ҳам асосий таркибда бошлади ўйинни. Бундан хурсандман. Навоийликлар ўзларига ярашмайдиган ўринда боришмоқда. Умид қиламанки, жамоа мавсум сўнггида турнир жадвалининг юқорисида бўлади”, – деди Кападзе.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:13, 12.05.2023.
Ўқилди: 1091 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.