"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоага янги кучли футболчилар келишини кутаётганини айтди.
“Ўтган йилга нисбатан катта фарқни кўрмоқдаман. Ўшанда мен гаплашган футболчилардан кўп рад жавоблари бўлди, энди эса футболчилар лойиҳамизнинг динамик ривожланиши ва амбицияларини, унинг сифатини кўришмоқда, нима бўлаётганини тушунишмоқда. Бу йил кўплаб яхши ўйинчилар сафимизга қўшилишни истамоқда”, - дея тен Хаг сўзларини келтирмоқда Manchester Evening News.
АПЛда ўтказилган 34 турдан сўнг "Манчестер Юнайтед" Чемпионлар Лигаси зонасида жойлашган, "қизил иблислар" 63 очко билан турнир жадвалининг тўртинчи ўрнида бормоқда.