Оле-Гуннар Сульшер "Манчестер Юнайтед" Эрлинг Холандни атиги 4 миллион фунтга сотиб олиш имкониятидан қандай воз кечгани ҳақидаги ҳайратланарли воқеани айтиб берди.
Сульшер "Мольде"ни, Жозе Моуриньо эса “қизил иблислар”ни бошқараётган пайти, норвегиялик мутахассис ўзининг собиқ жамоасини 17 ёшли Холанд дунёнинг энг зўр ҳужумчиларидан бирига айланиши мумкинлигига ишонтиришга ҳаракат қилган. Бироқ, "Юнайтед" бу мавсумда Премьер-лиганинг барча вақтлардаги бир мавсумдаги тўпурарлик рекордини янгилаган ва "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкин бўлган футболчи билан шартнома имзолашдан бош тортди.
The Athletic нашрига берган интервьюсида Оле воқеани айтиб берди:
"Мен "Юнайтед" билан боғландим, чунки бизда иқтидорли ҳужумчи бор эди [Ҳоланд] улар билан шартнома имзолаши керак эди. Лекин, афсуски, улар қулоқ солишмади. Мен тўрт миллион сўрадим, лекин улар Эрлингга қизиқиш билдирмади. Тўрт миллион! Ҳозир бу пулга Холандни сотиб олиш имконсиз. "
Холанднинг "Манчестер Сити"даги муваффақиятини ҳисобга олсак, "Манчестер Юнайтед" замонамизнинг энг кучли ҳужумчиси билан шартнома имзолашдек ажойиб имкониятни қўлдан бой берди, дейиш мумкин.