Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбекистон финалда оқ либосда ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати финал учрашувида асосий либосда тўп суради.

5 октябрь куни Теҳрондаги «Parsian Azadi» меҳмонхонасининг «Олмос» залида ўсмирлар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионати финал учрашуви иштирокчилари – Ўзбекистон ҳамда Япония терма жамоалари менежерлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Митингда бўлажак ўйин аввалида ва ундан кейин бўладиган расмий тадбирлар (тақдирлаш, ғалабани нишонлаш ва ҳакозо) бўйича маълумотлар берилди.

Митингда, шунингдек, финал учрашувида жамоаларнинг қайси рангдаги либосларда ҳаракат қилишлари ҳам аниқ бўлди. Унга кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси оқ рангли либосларда ҳаракат қилади, фақатгина дарвозабон либосида ўзгариш бор: Япония терма жамоаси тўқ кўк рангли либосда ҳаракат қилиши муносабати билан, ўзбекистонлик дарвозабон либосининг ранги рақибники билан чалғитмаслиги учун, Японияга қарши ўйинда Ўзбекистон дарвозасини қўриқлайдиган футболчи иккинчи комплект либосда – яшил футболка, қора шорт ва оч яшил гетраларда ҳаракат қилади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳужумчиси Акобир Тўраев чорак финал ва ярим финал учрашувларида сариқ карточка олди. Мусобақа регламентига кўра, чорак финал босқичида унгача ва ўша ўйинда олинган барча карточкалар куйиб кетган ва, шундан келиб чиқиб, ҳозирда Ўзбекистон термаси сафида карточкаси бор футболчилар икки нафарни ташкил этади – ҳужумчи Акобир Тўраев ва ҳимоячи Иброҳим Абдуллаев. Уларнинг ҳар иккиси ҳам финал учрашувида майдонга туша олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионати финал учрашувини 6 октябрь, шанба куни Тошкент вақти билан 20:30да бошлайди. Ўйин Теҳрондаги «Пас» стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:01, 05.10.2012.
Ўқилди: 4870 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.