Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Вьетнамдаги халқаро турнирда қатнашади

Баҳо:
+ | -

23-28 октябрь кунлари Вьетнам мамлакатининг Хошимин шаҳрида футзал бўйичa халқаро турнир бўлиб ўтади. Мазкур турнирда мезбон Вьетнам терма жамоасидан ташқари Кувайт, Италия ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этишади.

Таъкидлаб ўтиш лозим, Вьетнамдаги турнир одатдагидан бошқачароқ форматда ўтиши кўзда тутилган. Турнир давомида терма жамоалар ҳам ўртоқлик, ҳам расмий мақомдаги учрашувларда баҳс олиб боришади. Ўзбекистон футзал терма жамоасининг илк учрашуви айнан ўртоқлик учрашуви мақомида ўтказилади ва бу учрашув 24 октябрь куни Вьетнам терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Хосе Мария Мендес бошчилигидаги футзал терма жамоамизнинг илк расмий ўйини 25 октябрь куни бўлиб ўтади. Шу куни терма жамоамизга Кувайт терма жамоаси рақиб бўлади. Эслатиб ўтиш жоиз, иккала терма жамоа 2012-йилги Осиё чемпионати гуруҳ баҳсларида ўзаро куч синашган ва унда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилганди. Шу куни майдон эгалари Вьетнам ҳамда Италия терма жамоалари ҳам ўзаро ўйинда майдонга тушишади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўзининг сўнгги учрашувини 27 октябрь куни Италия футзал терма жамоасига қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Вьетнамдаги турнирга йўл олишдан олдин, 15-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказишади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:17, 05.10.2012.
Ўқилди: 5741 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик