Матеу Алемени "Барселона" футболчиларини ўзининг янги клубига жалб қилмайди.
"Кўк-анорранглилар" спорт директори "Астон Вилла" таклифини қабул қилди ва бу дарҳол "Барселона"нинг бир қатор футболчиларининг Бирмингем сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида кўплаб миш-мишларга сабаб бўлди.
Sport нашрининг ёзишича, бу деярли икониятсиз: Алемани Каталония гранди президенти Жоан Лапортга собиқ жамоасини ҳурмат қилгани учун "Барселона" футболчиларини "Астон Вилла"га таклиф қилмасликка ваъда берган.
Миш-мишларга кўра, "Виллаликлар" марказий ҳимоячи Андреас Кристенсен ва вингер Ферран Торресни, шунингдек, Ансу Фати учун таклиф юборишмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.