Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Тен Хаг: "Бу саволнинг жавобини билмайман"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия Премьер-лигасининг 36-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон"га (2:0) қарши ўйинни ўтказиб юборган жароҳатланган ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг аҳволи ҳақида гапирди.

“Айтишим мумкинки, у ҳали ҳам таркибда эмас. Демак, айни дамда бор эътиборимизни тайёр футболчиларга қаратишимиз керак.

У қанча вақтга сафдан чиққан? Мен ҳозир жавоб беришга тайёр эмасман ва айтганимдек, ҳозир бу менинг асосий ташвишим эмас.

Умид қиламанки, у тез орада қайтади. Ва у бунинг учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилади. Тиббиёт ходимлари ҳам бу борада астойдил ишламоқда”, - дея тен Хагдан иқтибос келтиради BBC Sport.

"Манчестер Юнайтед"нинг жорий мавсумда АПЛда 3 та ўйини қолди. Жамоа Англия кубоги финалида “Манчестер Сити” билан ҳам тўқнаш келади.

Киритилди: 16:12, 14.05.2023.
Ўқилди: 2360 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик