«Милан» клуби раҳбарияти жорий мавсум сўнгида Стефано Пиолини истеъфога чиқариши мумкин.
Боиси, жамоанинг натижалари пасайиб кетди ва клуб келаси мавсумда Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолиши мумкин. Бундан ташқари, мутахассис баъзи футболчиларнинг салоҳиятидан етарли фойдалана олмаяпти.
Раҳбарият Пиолини истеъфога чиқарса, унинг ўрнига Антонио Контени олиб келишни режалаштириб қўйган. Италиялик мутахассис март ойида "Тоттенхэм"дан истеъфога чиқарилганди.