"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйини олдидан ярим ҳимоячи Кевин де Брюйненинг ҳолати ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Де Брюйне одатдагидек машғулот ўтказяптими? Ҳа, у тўлиқ тайёр. Натан Акедан ташқари ҳамма формада" - деди Гвардиола журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Де Брюйне "Эвертон"га қарши АПЛнинг сўнгги ўйинини захирада ўтказди. Аввалроқ апрел-май ойларида бельгиялик футболчи оёғидаги оғриқ туфайли бир нечта ўйинларни ўтказиб юборганди. Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финалида "Реал"га қарши ўйинда эса Де Брюйне 90 дақиқани майдонда ўтказди ва гол урди. Мадриддаги ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.