Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

ЕЧЛ. Заиф «Милан»га далда берувчи фактлар!

Баҳо:
+ | -

Бугун ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашуви доирасида мухлислар яна бир бор Милан дербисига гувоҳ бўлишади.

Қуйида бугун айнан «Милан»га асқатадиган айрим факт ва рақамларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Милан» ҳар доим ҳам жавоб ўйинларида яхши ҳаракат қилган. Улар қатнашган сўнгги ярим финални эсга оладиган бўлсак, унда «россонерилар» «МЮ»ни ўз майдонида 3:0 ҳисобида таслим этган. Ваҳолангки, илк беллашувда «қизил иблислар» рақибини 3:2 ҳисобида енгган эди. Бундан ташқари қуйидаги натижаларни ҳам эслаш мумкин: 1958 йилда «МЮ» билан 4:0, 1995 йили «ПСЖ» билан 2:0 ва 1989 йили «Реал» билан 5:0.

Дербидаги «Милан»

«Интер» билан мавсум аввалида кечган илк баҳсда «россонерилар» ҳамшаҳарларини енгишни уддалаган эди. Бироқ шундан сўнг ўтказилган 3 та учрашувда ҳам имконият бой берилди. Булар А Серия, Италия кубоги ва ЕЧЛ доирасида содир бўлган ва унда «Милан» бирорта ҳам гол ура олмади. Бироқ рақиби дарвозасига 31 та зарба йўллаган. «Милан» шу пайтгача «Интер» билан баҳсларда кетма-кет 4 та голсиз серия қайд этмаган. Бунинг содир бўлиш эҳтимоли бугун мавжуд. Гарчи стадион битта бўлсада, номинал меҳмон «россонерилар» ҳисобланади. Яна бир қизиқ статистика шундан иборатки, «Милан» ЕЧЛ доирасида сафардаги сўнгги 16 баҳснинг атиги 1 тасида ғалаба қозона олган холос (8 дуранг, 7 мағлубият). Ягона ғалаба «Бавария» майдонида 2007 йил апрель ойида юлқиб олинган (2:0). Жамоа 24 та сафар ўйинида 15 та гол урган.

Ориги эффекти

Чемпионлар лигаси тарихида фақат бир жамоа ярим финалнинг илк баҳсида 2 ёки ундан ортиқ гол ура туриб мусобақа билан хайрлашган. Бу 2019 йилги «Барселона» («Камп Ноу»да 3:0, «Энфильд»да 0:4). Ўшанда Дивок Ориги дубл қайд этган. Ким билади дейсиз, бугун у «Милан»ни қутқариб қолиш учун пайт пойлаётгандир.

Жируни ёлғиз қўйманг!

Оливьенинг мусобақада киритган барча 23 голи жарима майдони ичкарисидан содир бўлган. 2004 йилги мавсумдан бери ҳеч ким бу борада ундан кўп голга эга эмас.

Шунингдек

Сандро Тонали ЕЧЛ жорий мавсумида энг кўп вазият яратган футболчидир. Де Брюйне турганда бу албатта, яхши кўрсаткич. Рафаэль Леау дриблинг қўллаш бўйича Винисиусдан кейин иккинчи ўринда (63), рақиб жарима майдони ичида тўпга тегиш борасида эса бешинчи поғонада (56). Жиру дарвозага аниқ зарбалар йўллаш борасида 4-ўринда (16).

Киритилди: 20:26, 16.05.2023.
Ўқилди: 2120 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.