Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Париж-2024. 18 май куни аёллар футболининг 2-саралаш босқичига қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 18 май куни аёллар терма жамоалари ўртасида Париж-2024 саралашининг 2-босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда 12 жамоа 3та гуруҳга бўлинади.

Хабирингиз бор, 1-босқич ўйинлар 1-12  апрель кунлари ўтказилган бўлиб, Ўзбекистон ва яна 6та терма жамоаси гуруҳ ғолиби сифатида иккинчи босқичга чиққанди. Иккинчи босқичда уларнинг сафига рейтингда юқори поғонани эгаллаган 5 та терма жамоа қўшилади. Қуръадан аввал 12 жамоа 4 та саватчага тақсимланди.

1-сават: Австралия*, Япония, Хитой*

2-сават: Жанубий Корея, Вьетнам, Хитой Тайпейи

3-сават: Таиланд, Филиппин, Ўзбекистон*

4-сават: Ҳиндистон, Эрон, КХДР

Иккинчи босқич ўйинлари 2023 йилнинг 23 октябридан 1 ноябригача бўлган муддатда ўтказилади. Гуруҳ босқичи ўйинлари бир мамлакатда марказлашган ҳолда ўтказилади. Гуруҳлардан бирига Ўзбекистон мезбонлик қилади. Шунингдек, қолган иккита гуруҳ ўйинлари Австралия ва Хитойда ташкил этилади. Ўзбекистон қолган 2 та мезбон билан бир гуруҳдан ўрин олмайди. Шунинг учун 1-саватчадан Ўзбекистонга Япония рақиб бўлади.

Бу босқичда гуруҳ ғолиблари ва 2-ўринни эгаллаган орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган бир жамоа кейин босқичга йўл олади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:37, 16.05.2023.
Ўқилди: 1544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик