Мерсисайдликларнинг “юраги”га айланиб қолган Стивен Жеррард “Ливерпуль” сафида ҳаммаси бўлиб салкам 600 та ўйинда майдонга тушишга улгурди. Футболчи “қизиллар” либосида ўз дебютини 1998 йилда қилганди. BBC га берган интервьюсида келажакдаги режалари ҳақида гапириб ўтди.
“Сўнгги беш-етти йил ичида менда юошқа клубга ўтиш учун бир қанча имкониятлар бўлганди. Лекин бундай бўлишини ўзим хоҳламаганимни одамлар яхши билишади. Бундай йўл тутганимдан умуман афсусланмайман ва бу ерда қолганимдан хурсандман”.
“Мен Ливерпульда туғилдим, шу клубнинг ишқибозиман. Шундай экан ўз ўйинларим билан “Ливерпуль”нинг янада яхши ўйнашига, ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишим керак. Мен ҳеч қачон бу ерни тарк этмайман”.
“Менинг орзуим бутун фаолиятим давомида “Ливерпуль” таркибида ўйнаш эди. Ёшлигимдан буён ўзим орзу қилган клубда ўйнаб келаяпман. Ҳаммаси бўлиб, деярли 600 га яқин ўйинда майдонга тушдим. Ҳали яна ўйнашда давом этаман. Ўйлайманки, биз энди яхши ўйин намойиш қиламиз ва ғалабали даврларни бошлаймиз”, - дейди Стивен Жеррард.