Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Альваро Мората Европа лигаси нимчорак финалидан ўрин олган “Ювентус” – “Севилья” учрашувида кимни қўллаб-қувватлашини айтди.
“Албатта, мен ярим финалда “Ювентус”ни қўллаб-қувватлайман. Бошқа ҳар қандай сценарийда мен "Севилтя"ни қўллаб-қувватлаган бўлардим, аммо ҳозир биз собиқ жамоам ҳақида гапиряпмиз. Агар "Ювентус" финалга чиқа олмаса, ҳал қилувчи ўйинда мен ҳамюртларимни қўллаб-қувватлайман", - дея Мората сўзларидан иқтибос келтиради Calciomercato.
Мората "Ювентус" сафида икки марта - 2014-2016 ва 2020-2022 йилларда ўйнаган.