"Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих "Барселона" бош мураббийи Хавига қойил қолишини айтди.
“Мен учун намуна ҳар доим “Барселона”дан Хави бўлган. У ҳеч қачон энг зўр бўлмаган, лекин у кўриш, пас ва техника билан ҳаракат қилган. У менда ажойиб таассурот қолдирди, шунинг учун мен уни томоша қилишдан завқланаман. Мен Хави билан 2019 йилда Доҳадаги йиғинда танишганман ва бу ажойиб тажриба бўлганини тан олишим керак”, — дея Киммих сўзларидан иқтибос келтиради Mundo Deportivo.
Олдинроқ 28 ёшли футболчи ёзда Мюнхен клубини тарк этишни режалаштираётгани ва "Барселона"га ўтишни хоҳлаётгани ҳақида хабар берилганди.
Киммих "Бавария"га 2015 йилда "Штутграт"дан кўчиб ўтганди. Амалдаги шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 45 учрашувда 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.