Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

ЕЧЛ. «Манчестер Сити» «Реал»дан реванш олди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичи жавоб ўйини доирасида «Манчестер Сити» ва «Реал Мадрид» жамоалари ўртасидаги баҳс нақ финалга тенг бўлди. Биринчи учрашувда дуранг қайд этилгач, барчаси "Этихад стэдиум"да бўлиши керак эди.

Гвардиола эса "Мадрид" учун яхши сюрприз тайёрлаб қўйганини кўрсатиб қўйди. "Шаҳарликлар" биринчи бўлимда "Реал"нинг кўз очишига, нафас олишига йўл қўймади. Шиддатли ҳужумлар, юқори прессинг натижасида Анчелотти жамоасининг ўйини деярли чиқмади. Танаффусга қадар "Сити" Бернарду Силва томонидан урилган 2 та гол эвазига олдинга ўтиб олди. Ҳисоб янада фирик кўринишга келиши мумкин эди, аммо Куртуа 3 та сэйв намойиш этди.

Танаффусдан сўнг "Реал" вазиятни ўнглашга ҳаракат қилди, олдинга интилди. Аммо "Сити" ҳимояси бугун деярли бехато ўйнади. Боз устига, Гвардиола шогирдлари керакли пайтда тўпни назорат қилиб, ўйин темпини тушириб турди. Баҳснинг 77-дақиқасида Кевин де Брюйне жарима зарбасини амалга оширган пайтда Эдер Милитао ўз дарвозасига тўпни киритиб қўйгач, амалда ўйин тақдири ҳал бўлди. Боз устига, иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Хулиан Альварес яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва ҳисобни 4:0 кўринишга келтириб қўйди.

Шу тариқа, "Манчестер Сити" мураккаб рақиб тўсиғидан ўта олди ва финалга чиқди. Финалда эса жамоани "Интер" кутиб турибди. Финал 10 июнь куни Истанбулдаги Отатурк стадионида бўлиб ўтади.

Европа чемпионлар лигаси, ярим финал, жавоб ўйини
Манчестер Сити Англия – Реал Мадрид Испания 4:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 23 Бернарду Силва, 2:0 – 37 Бернарду Силва, 3:0 – 76, автогол Милитао, 4:0 – 90+1 Альварес.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Аканджи, Стоунз, Гюндоган (Марез, 79), де Брюйне (Фоден, 84), Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Холанд (Альварес, 89).
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 80), Алаба, Милитао, Камавинга (Тчуамени, 80), Модрич (Рюдигер, 63), Кроос (Асенсио, 70), Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго (Себальос, 80), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Рубен Диаш (50), Карвахаль (55), Гюндоган (62), Камавинга (75), Грилиш (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:02, 18.05.2023.
Ўқилди: 2357 марта.
Фикрлар: 44 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.