Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Ғалати йигитлар

Баҳо:
+3 | -

27 сентябрь, Сурияга қарши ўйинни эсга оладиган бўлсак, Ўзбекистон ўсмирлари гуруҳда қолиб кетиши ва ЖЧ йўлланмасию, қитъа чемпионлиги шунчаки армонга айланиши мумкинлигини ўйласак, ҳозир ғалати ҳолатга тушамиз.

Дарвоқе, Ҳиндистон. Уни яна бир марта ёдга олмасак бўлмайди. Ҳиндистон ва Ўзбекистон биргаликда футбол оламига янги ибора олиб киришди. Бу иборани ҳозирча нима деб аташни билмаймиз.

1992 йилги Европа чемпионати ва Данияни эсга олинг. Тақдир туҳфаси туфайли мусобақа бошланишига бир неча кун қолганида Еврога бориши маълум бўлган данияликлар охир-оқибат чемпионликни қўлга киритишганди!

Италия  терма жамоаси эса гуруҳдан зўрға чиқиб, уёғига кучли ўйин намойиш қиладиган одати бор. Лекин италияликлар гуруҳдан ўз кучлари билан чиқадилар, бошқа жамоанинг ёрдами муҳтожлик сезмаганлар. Лекин Ўзбекистон ўсмирлари... Нима ҳам дердик, Тақдирга ва Ҳиндистонга алоҳида раҳматларимизни айтамиз.

Қуйида берилаётган суратларга эътибор беринг. Ўсмирларимизнинг Сурияга қарши ўйиндан кейинги ҳолати акс этган. Ушбу расмлар ва бундан аввалги чемпионлик лаҳзаларидан иборат суратлар жамланмасини кўриб, уларни оддийгина қилиб "ғалати йигитлар" деб атаб қўя қолдик...


Сурия билан ўйин олдидан Муҳиддин Одилов хотиржам: "Қуръанинг бизга аҳамияти йўқ"


Ўйиндан кейин қани энди Муҳиддинни овутиб бўлса...



Ўша куни илк марта дарвозада турган Сарварнинг йиғлашига чидаб бўлмайди...


Иззатилла ва қолганлар ҳам аламдан кўз ёш тўкишни бошлаб юборишганди...


Ҳиндистондан, йўғе, "Пас" стадионидан хушхабар келиб қолди. Ана энди "шайтон"лашни кўрингда!



Барибир майдонни кўзда ёш билан тарк этишди бу йигитлар!...

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:16, 07.10.2012.
Ўқилди: 7031 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.