“Севилья” бош мураббийи Хосе Луис Мендилибар “Ювентус”га қарши Европа лигаси 1/2 финал жавоб ўйинидан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен жуда кўп матбуотга қарайман ва бу менинг фаолиятимдаги энг муҳим ўйинлардан бири эканлигини тушунаман. Сиз деярли ҳамма нарсани ютган “Ювентус”ни жуда ҳурмат қилишингиз керак, аммо умид қиламизки, биз еттинчи соврин учун кураша оламиз. Мен бўлажак ўйинни футболчиларни ақлдан оздирмай, хотиржам қабул қиламан. Биз "Ювентус"нинг кўплаб ўйинларини кўрдик ва унга қандай қарши туришни биламиз. "Юве"дек жамоага тўп керак. Биз консентрация билан ўйнашимиз, қачон ҳимояланишни билишимиз ва сабрли бўлишимиз керак", - деди Мендилибар УЕФА расмий сайтига.
Биринчи ўйин Туринда бўлиб ўтган ва дуранг (1:1) билан якунланган. Жавоб ўйини бугун бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23.59да бошланади.