Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Реал"нинг Чемпионлар лигасидаги энг йирик мағлубиятлари

Баҳо:
+-2 | -

“Реал” иккинчи ярим финал учрашувида “Ман Сити”га шармандаларча имкониятни бой берди – 0:4. Биз бундай ночор “Реал”га ўрганмаганмиз, лекин клуб тарихида Европа чемпионлар кубоги ва Чемпионлар лигасида бундай нозик мағлубиятлар бўлган.

"Бенфика" - "Реал Мадрид" - 5:1, 1964/65 йил 1/4 финал

Еврокубокнинг дастлабки йилларида "Реал Мадрид" устунлик қилган ва 1956-1960 йиллар оралиғида кетма-кет беш марта кубокни қўлга киритган. 1965 йилгача улар яна икки марта финалга чиқишди. 1961 ва 1962 йилларда кубокни қўлга киритган "Бенфика" ҳам бор эди.

Уй учрашувининг 25-дақиқасига келиб португалияликлар “Реал” дарвозасига учта гол урди – афсонавий Эйсебио иккита гол киритди. Иккинчи бўлим бошида Амансио ҳисобни қисқартирган бўлса, ўйин охирига келиб “Бенфика” яна иккита гол урди. Иккинчи ўйинда "Реал Мадрид" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, аммо бу етарли эмас эди.

“Бенфика” якунда финалга чиқди ва “Интер”га имкониятни бой берди.

"Гамбург" - "Реал" - 5:1, 1979/80 йил 1/2 финал

“Реал”нинг яна бир таҳқирланиши орадан 15 йил ўтиб – “Гамбург” билан иккинчи ярим финал учрашувида юз берди. "Реал Мадрид" ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди, аммо сафарда биринчи бўлимдаёқ немислар 4:1 ҳисобида олдинда бораётганди.
Якунда Каспар Мемеринг ҳисобни 5:1 кўринишига келтирди ва "Реал"ни Мадридга қайтариб юборди.

Финалда “Гамбург” “Ноттингем Форест”га имкониятни бой берди.

"Милан" - "Реал Мадрид" - 5:0, 1988/89 йил 1/2 финал

1989 йилда "Реал Мадрид" ярим финалда кучли "Милан" билан тўқнаш келди. Мадриддаги ўйин тенг курашлар остида кечган. Аммо миланликлар ўз майдонида "Реал"ни “еб” ташлади. 5:0. Карло Анчелотти узоқдан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, ундан кейин Райкард, Гуллит, Ван Бастен ва Донадони гол уришди.

Финалда “Милан” “Камп Ноу”да “Стяуа”ни Гуллит ва Ван Бастеннинг дубллари билан эвазига 4:0 ҳидобида енгди.

"Ливерпуль" 4:0 "Реал Мадрид", 2008/09 йил 1/8 финал

"Реал" "Милан" билан омадсиз ўйиндан кейин 20 йил давомида Чемпионлар Лигасида ўзини шарманда қилмади. 2008/09 йилги чемпионлар лигаси плей-оффининг биринчи босқичида "Ливерпул" билан қарама-қаршилик соати келгунча.

Мадридликлар биринчи уй учрашувида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва "Энфилд"да рақобатлашиш имкониятига эга бўлди. Бироқ 28-дақиқага келиб Торрес ва Жеррард биттадан гол уришди. Иккинчи бўлимда Жеррард иккинчи голни урди ва Доссена якуний ҳисобни ўрнатди.

"Манчестер Сити" 4:0 "Реал Мадрид", 2022/23 йил 1/2 финал

"Шаҳарликлар” ўтган йилги мўъжиза учун "Мадрид"дан тўлиқ қасос олди. Иккинчи ўйинда Бернардунинг дубли билан бир қаторда Аканжи ва Алвареснинг голлари уларга финал чиптасини берди.

Киритилди: 14:27, 18.05.2023.
Ўқилди: 4578 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик