Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

«Манчестер Сити» - «Реал» учрашуви рақамларда

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал жавоб баҳси доирасида “Манчестер Сити” ўз уйида “Реал Мадрид”ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

“Шаҳарликлар”нинг мағлубиятсиз серияси, “Реал”нинг 5-йирик мағлубияти

“Манчестер Сити”нинг Чемпионлар Лигаси уй ўйинларидаги мағлубиятсиз серияси 26 та ўйинга етди. Жамоа бу борада учинчи ўринда бормоқда. “Бавария” (29 та) ва “Барселона” (38 та) “Манчестер Сити”дан кўпроқ мағлубиятсиз ўйин ўтказган.

“Реал Мадрид” Чемпионлар Лигаси тарихида бешинчи марта 4 ва ундан кўп гол фарқи билан мағлуб бўлди. “Қироллик клуби” 2009 йилда “Ливерпуль”га (0:4), 1989 йилда “Милан”га (0:5), 1980 йилда “Гамбург”га (1:5), 1965 йилда “Бенфика”га (1:5) мағлуб бўлган.

“Манчестер Сити” 2022/23 йилги мавсумда йирик ҳисобда ғалаба қозониш бўйича топ-5 чемпионатлар жамоалари ичида энг яхши натижани қайд этиб турибди. “Реал”га қарши ўйинда “шаҳарликлар” 21-йирик ғалабани нишонлади.

Чемпионлар Лигаси финалида “Интер” ва “Манчестер Сити” ўзаро тўқнаш келади ҳамда бу жамоаларнинг биринчи расмий учрашуви бўлади.

Фергюсонни ортда қолдирган Анчелотти, 100-ғалабасига эришган Гвардиола ва бошқа индивидуал рақамлар

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Бруйне “Реал”га қарши ўйинда Чемпионлар Лигаси жорий мавсумидаги олтинчи ва еттинчи ассистини амалга оширди. Белгилайлик футболчи бу натижа бўйича Винисиус Жуниорни ортда қолдириб 1-ўринга кўтарилди.

Жек Грилиш англиялик футболчилар ичида Европа Чемпионлар Лигасининг бир мавсумида вазият яратиш (35) бўйича Фрэнк Лэмпарднинг рекордини янгилади.

Манкунианларнинг аргентиналик футболчиси Хулиан Альварес бир мавсумда ҳам Жаҳон чемпионатини, ҳам Чемпионлар Лигасини ютган ўнинчи футболчига айланиши мумкин. Худди шу натижага “Интер” вакили Лаутаро Мартинес ҳам эришиши мумкин.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар Лигасида 100 та ғалабага эришиш учун энг кам ўйин ўтказган мураббийга айланди. Испаниялик мутахассис 160 та ўйинда ўзининг 100-ғалабасини қўлга киритди.

Шунингдек, Гвардиола Чемпионлар Лигаси тарихида “Реал Мадрид”ни учта мавсумда мусобақадан чиқариб юборган биринчи мураббийга айланди.

“Реал Мадрид” устози Карло Анчелотти ЕЧЛда энг кўп ўйин ўтказган мураббийга айланди. Италиялик мутахассис мусобақадаги 191-ўйинида иштирок этди ва Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади.

Анчелотти Гвардиолага қарши кечган сўнгги 8 ўйиннинг 6 тасини бой берди (яна 1 тадан ғалаба ва дуранг). Умумий ҳисобда улар 10 марта тўқнаш келди: Карлода 3 та, Пепда 6 та ғалаба бор.

Европа Чемпионлар Лигаси финалида 2009/10 йилги мавсумдан бери биринчи марта франциялик футболчи иштирок этмайди.

Эрлинг Ҳоланд “Реал”га қарши иккинчи ўйинда ҳам майдонни голсиз тарк этди. Норвегиялик футболчи ЕЧЛ доирасида 1 тадан кўп тўқнаш келган клубларидан фақат “Реал” ва “Ман Сити”га гол ура олмаган.

Родри ўйин давомида 124 марта тўпга тегинди. Бу Винсииус Жуниор (39), Карим Бензема (37) ва Родригонинг (33) умумий натижасидан кўпроқ.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:45, 18.05.2023.
Ўқилди: 3907 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.