Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Made in Russia инновацион ечимлари «Ўзбекистон нефть ва гази – ОГУ 2023» кўргазмасида

Баҳо:
+ | -

Россия компаниялари «Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023» 25 йиллик халқаро кўргазмаси ва конференциясида «Made in Russia» бренди остида инновацион ечимларни тақдим этади. Мазкур кўргазма жорий йилнинг 18–20 май кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади.

«Made in Russia» экспозициясида нефть-газ саноатининг илғор ишланмалари ва технологиялари намойиш этилади. Бу эса ўз орнидз россиялик ишлаб чиқарувчилар юқори технологияли инновациялар ва синовдан ўтган тажрибаларни муваффақиятли уйғунлаштирганини яна бир бор намойиш этади. Россияда муваффақиятли фаолият юритаётган ва халқаро майдонда фаол равишда ўз иштирокини кенгайтираётган 44 та компания мазкур кўргазмада ўз маҳсулотларини намойиш этади.

Экспонатлар орасида метан сизиб чиқишини аниқлаш ускуналари, резьбали уланишлар сифатини назорат ва қайд қикиш инновацион ускуналар, лаборатория текширувлари учун микросуюқ платформа, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларини нейрон тармоқларини оптималлаштириш ва нефть қазиб олиш самарадорлигини ошириш технологияси кўргазмада намойиш этилади.



OGU 2023 кўргазмаси доирасида иштирокчилар келажак ҳамкорлар, шунингдек, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар ёқилғи-энергетика комплекси раҳбарлари ва мутахассислари билан бир қатор бизнес учрашувлар ўтказадилар ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қиладилар. Россия компаниялари вакиллари ўз маҳсулотларини тақдим этган ҳолда тажриба ва илғор ҳамкорлик амалиётлари билан ўртоқлашадилар, нефть ва газ саноатини хавфсизроқ ва экологик жиҳатдан қулайроқ қилиш имкониятларини муҳокама қиладилар.

«Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023» кўргазмаси нефть ва газ саноатини ривожлантириш ва турли мамлакат компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун асосий платформа ҳисобланади. Унда 16 давлатдан 7000 дан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Кўргазмани Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг расмий кўмагида Iteca Exhibitions компанияси ташкил этмоқда.

*«Made in Russia» бренди Россиянинг миллий бренд бўлиб, ўз номи остида Россия компанияларининг халқаро кўргазмалар ва бизнес миссияларида иштирокини таъминлайди. Бренд маҳаллий маҳсулотлар, хизматлар, ишлаб чиқарувчиларнинг лойиҳалари, ички ҳамда халқаро бозорларда тан олинишини оширишга ёрдам беради. Россия компаниялари айнан «Made in Russia» бренди остида Тошкентда бўлиб ўтадиган OGU-2023 25-халқаро кўргазмасида нефть-газ соҳасида ўз технологиялари ва ишланмаларини тақдим этади.

OGU – бу нефть ва газ саноати мутахассислари, етакчи экспертлар, тегишли давлат органлари вакиллари, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни бир жойда жамловчи Ўзбекистондаги энг йирик йиллик кўргазмасии. OGU ҳар йили нефть-газ саноатидаги долзарб муаммолар ва масалаларга замонавий ечимларни тақдим этади. Мазкур кўргазма тегишли идоралар ва халқаро нефть-газ компаниялари вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизми ҳисобланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:44, 18.05.2023.
Ўқилди: 1467 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.