Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Европа лигаси ярим финал жавоб ўйинлари рақамларда

Баҳо:
+ | -

Европа лигаси ярим финал жавоб ўйинларида “Рома” меҳмонда “Байер” билан дуранг ўйнди, “Севилья” эса ўз майдонида “Ювентус”ни мағлуб этди.

Италиянинг уч клуби (“Интер”, “Рома”, “Фиорентина”) 1997/98 йилги мавсумдан бери илк бор Еврокубоклар финалида ўйнайди. 25 йил аввал “Интер” ва “Лацио” УЕФА Кубоги финалига етиб келган, “Ювентус” эса Чемпионлар Лигаси финалида “Реал Мадрид”га қарши ўйнаган.

“Рома” кетма-кет иккинчи мавсумда Еврокубоклар финалига чиқди. Рим клуби жамоага Жозе Моуриньо келгунгача бўлган 94 йиллик тарихида ҳам икки марта (1983/84 ва 1990/91) Европа мусобақалари финалига чиққанди.

“Рома” “Байер”га қарши жавоб ўйинида бирорта ҳам аниқ зарба бера олмади. Рим клубининг учрашувдаги ягона зарбаси ноаниқ кетди. “Байер” эса 23 марта зарба берди, уларнинг олтитаси аниқ бўлди.

Жозе Моуриньо Еврокубокларда олтинчи марта финалга чиқди. Мураббий аввалги бешта финалнинг ҳеч қайсисида мағлуб бўлмаган.

“Севилья” 18 йил ичида еттинчи марта Европа Лигаси финалига чиқди. Жамоа аввалги олтита финалнинг барчасида ғалаба қозонган.

“Ювентус” қаторасига иккинчи мавсум совринсиз қоладиган бўлди. Сўнгги бор Турин клуби 2009/10 ва 2010/11 йилги мавсумларни кетма-кет совринсиз якунлаганди.

“Ювентус” футболчиси Душан Влаҳович захирадан майдонга тушиб, 58 сония ичида гол урди. Бу Европа Лигаси ва Чемпионлар Лигаси мусобақалари шу номни олганидан бери захирадан тушган футболчи томонидан киритилган энг тезкор голга айланди.

Конференциялар Лигаси финалига чиққан “Вест Ҳэм” ўз тарихида учинчи бор Еврокубоклар чемпионлиги учун курашади. Аввалроқ Лондон клуби икки марта Кубок эгалари Кубоги финалида ўйнаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:42, 19.05.2023.
Ўқилди: 1459 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.