Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

Фирмино: Кетиш олдидан рекорд имконияти

Баҳо:
+ | -

Роберто Фирмино «Ливерпуль» билан хайрлашишидан олдин бир кўрсаткич бўйича Юрген Клопп қўл остида ўйнаган барча футболчилар орасида мутлақ рекордчига айланиши мумкин.

Оддий айтганда, бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи ва германиялик мутахассис ўртасидаги ўта кучли боғлам юқори нотада узиладиган кўринади.

Ҳа, Роберто Фирмино ёзда эркин агент мақомини олиб, фаолиятидаги «Ливерпуль» саҳифасини ёпмоқчи. Бразилиялик хайрлашув содир бўлишидан олдин эса 2015 йили ўрнатилган Юрген Клопп даврига боғлиқ бир ажиб рекорд­ни янгилаши мумкин. Якшанба кунги ҳолат бўйича «қизиллар» учун жорий мавсум ҳисобидан 3та ўйин қолди (Юрген Клопп жамоаси АПЛ 36-туридан ўрин олган «Лестер»­га қарши учрашувни кеча ўтказди). Хуллас, Фирмино финишга қадар германиялик мураббий қўл остида ўйнаган дақиқалар бўйича 1-ўринга чиқиб олиш имкониятига эга. Ҳужумкор ярим ҳимоячи айни пайт Клопп энг кўп ўйнатган футболчилар рўйхатида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Рақамларда айтсак, бразилиялик футболчи германиялик мураббий қўл остида жами 25020 дақиқа ҳаракатланган. Клопп билан ҳамкорлик қилганлар орасида фақат Невен Суботич (25107 дақиқа) ва Роман Вайденфеллер (25156 дақиқа)да ўйин вақти бундан кўпроқ. Демак, Фирминода Дортмунд «Боруссия»сининг афсонавий дарвозабонига тегишли рекордни янгилаш ва Юрген Клопп эрасида майдонда энг кўп вақт тўп сурган футболчига айланиш учун реал имконият мавжуд. Ҳозирда уни юқори кўрсаткичдан бор-йўғи 136 дақиқа ажратиб турибди. Тўғри, Муҳаммад Салоҳ (24807 дақиқа) кейинги мавсум бу борада мутлақ рекорд­чига айланади катта эҳтимол. Албатта, агар Юрген Клопп ёнида қолса.

Юрген Клопп даврида энг кўп вақт ўйнаган  футболчилар (14 май ҳолати бўйича)

1. Роман Вайденфеллер («Боруссия» Д.) - 25156 дақиқа

2. Невен Суботич («Боруссия» Д.) - 25107 дақиқа

3. Роберто Фирмино («Ливерпуль») - 25020 дақиқа

4. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») - 24807 дақиқа

5. Эндрю Робертсон («Ливерпуль») - 22650 дақиқа

«Ливерпул»нинг АПЛ-2022|2023 финишига қадар ўйинлари: «Лестер» (кеча), «Астон Вилла» ва «Саутгемптон». Фирмино шундан сўнг эркин агент мақомини олади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 13:10, 19.05.2023.
Ўқилди: 2640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.