Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

«Барселона» Ла Лигадан розилик олиши керак

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Хави Эрнандеснинг яқинлашиб келаётган трансферлар ойнасидаги режалари маълум бўлди.

Mundo Deportivo журналистлари хабарига кўра, мутахассис раҳбариятдан 6 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказишни истамоқда, шу билан бирга, эҳтимолий янги футболчилар номи ҳали ошкор этилмаган.

Манбанинг қайд этишича, «кўк-анорранглилар» трансферлар устида иш бошлаш учун Ла Лиганинг розилигини кутмоқда.

Шу билан бирга, «Барселона» ўз сафига қўшиб олувчиларга жой бўшатиш мақсадида бир қатор футболчилари билан хайрлашади.

Мавсум тугашига 4 тур қолганида каталонияликлар муддатидан аввал Испания чемпионига айланишди. Кейинги ўйинда Хави шогирдлари «Реал Сосьедад»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 14:59, 19.05.2023.
Ўқилди: 2005 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик