"Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати ҳимоячи Фил Жонснинг ёзги трансфер ойнасида шартнома муддати тугагач, жамоани тарк этишини расман эълон қилди.
Англиялик футболчи 2011 йилда "Манчестер Юнайтед"га ўтган.
Умуман олганда, 31 ёшли Жонс “қизил иблислар” сафида 229 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган.













