Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Россиянинг Калининград шаҳрида ногирон-ампутантлар ўртасида футбол бўйича 10-жаҳон чемпионатига старт берилди. Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўйинни Туркия устидан 6:1 ҳисобдаги ғалаба билан бошлади, дня хабар беради uzdaily.uz.

Терма жамоамиз футболчилари ўйинни назорат қилиб, устунлик қилдилар. Турклар биринчи бўлимдагина қаршилик кўрсата олдилар, холос. Биринчи голимиздан бир неча дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштирдилар. Биринчи бўлим охирига келиб ҳисоб 3:1 кўринишига келди. Иккинчи бўлимда вакилларимиз тўлиқ устунлик қилдилар.

Ўйиндан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Мавзурхўжа Умархўжаев шогирдлари Калининградга ғолиб бўлиш учун келганликларини таъкидлади ва кетма-кет учинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритмоқчи эканликларини билдирди.

"Жамоа таркиби бироз янгиланган, аммо бир неча йилдан буён тўп сураётган фаҳрийлар ҳам бор, ишонаманки, бизда жанговор жамоа бор ва бизлар фаворитмиз", - дейди бош мураббий.

Бугун вакилларимиз кеча Украинага 1:2 ҳисобида ютқазган Япония терма жамоаси билан ўйин ўтказадилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалига ногиронлар ўртасида жаҳон чемпионати Японияда ўтказилиши кўзда тутилган эди, аммо рўй берган зилзила сабабли ташкилотчилар мусобақани бошқа ерда ўтказишни лозим топдилар. Ўтказилган тендерда эса Калининград шаҳри ғолиб чиқди.

Манба: uzdaily.uz
Киритилди: 08:19, 08.10.2012.
Ўқилди: 5396 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6167]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2882]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2748]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2373]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2347]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2121]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1813]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1812]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1728]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1653]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик