"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жамоасининг келаси мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапирди. Каталония клуби аввалроқ кетма-кет икки марта гуруҳ босқичидан чиқиб кетган Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмоқчи.
“Чемпионлар лигаси “Барселона”нинг кейинги мавсумдаги асосий мақсадларидан бири. Биз ҳар доим ушбу мусобақада имкон қадар узоққа боришни хоҳлаймиз. Биз Ла Лигада ҳам, Чемпионлар Лигасида ҳам яхши ўйин кўрсатишимиз керак", - дея Тер Штегеннинг сўзларини келтиради Vamos.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта "Барселона" Чемпионлар лигасида 2015 йилда ғалаба қозонган, ўшанда Туриннинг "Ювентус" клуби Берлин финалида мағлуб этилганди. Ўшандан бери каталонияликлар мусобақанинг максимал ярим финалига чиқишди.