Аргентинада старт олган футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг A гуруҳи 1-туридан ўрин олган Гватемала - Янги Зеландия учрашуви якунига етди.
Баҳсда зеландияликлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 80-дақиқада Норманн Гарбет томонидан киритилди.
Гуруҳнинг яна икки иштирокчиси Аргентина ҳамда Ўзбекистон ҳозирда ўйин ўтказмоқда. Биринчи бўлимдан кейин ҳисоб 2:1 мезбонлар фойдасига.