"Манчестер Сити" ҳеч кимга “нон” қолдирмаяпти. "Бавария"нинг мехазнизми ҳам эскириб улгурди. “Ювентус”нинг гегемонлигини эса унутганмиз. Англияда эшитиш мумкин бўлган ягона нарса: “Сити”, “Сити”, “Сити”... Олти йил ичида бешта чемпионлик. Ва бу дунёдаги энг зўр лигада.
Ҳа, “Сити” ўтган мавсум чемпионликни қўлдан чиқаришга бир неча дақиқа қолганди. 2018/2019 йилги мавсумда бўлгани каби, "Ливерпул"дан бир очкога олдинда бўлишди. Лекин айнан шу нарса билан "Сити" бошқаларни асабини ўйнайди. Бу ўз ўйинини йўқотиб қўйгандек кўриниши мумкин, лекин якунда барибир ўз йўлини топади.
"Арсенал" бу мавсумда чемпионлик учун кураш олиб бора олган ягона жамоа бўлди. Аммо сўнгги икки ойда кучи етмади. Гарчи, гап бу ерда жамоанинг жисмоний ҳолатида ҳам эмас. Ченки “Арсенал” бошқа турнирлардаги юришини тўхтатиб улгурганди.
Салибанинг жароҳати ҳақида кўп гапирилди. Бу, албатта, муҳим эди, лекин жамоа руҳий жиҳатдан бунга чидай олмаётгандек туюлди. Шундай бўлса-да, "Саутгемптон" ва "Вест Хэм" билан очко йўқотишни фақат муҳим футболчининг йўқлиги билан боғлаб бўлмайди. Жезус ҳам муҳим эди, лекин у йўқлигида “Арсенал” “Сити” устидан устунликни сақлаб қолди.
Гвардиола ўз интервюсида ғалабаларга чанқоқ бўлиш ва кейинги унвонлардан мотивацияни йўқотмаслик қанчалик муҳимлигини айтди. Шунинг учун ҳам жамоада Грилиш ва Холанд каби янги топ-футболчилар пайдо бўлади, улар “Сити”дан олдин катта совринларни қўлга киритмаган.
Жамоа қўлга киритаётган совринлари уларни “тўйдириб” қўймайди ва балки кейинг совринларгача озиқлантиради. Бу ерда ғолибларнинг менталитети ҳақида гапириш ўринлироқ. "Сити" бунга эга ва жамоа доимий равишда мавсум охирида буни исботлаб қўяди. Биз бу жамоанинг чемпионлигидан қанчалик чарчаган бўлсак ҳам, тан олишимиз керакки, улар ҳозирда энг яхшиси. Англияда ўйин бўйича уларга тенг келадиган ҳеч ким йўқ. Ва нафақат Англияда.