Премьер-лиганинг сўнгги тур ўйинлари ҳали якунига етгани йўқ, аммо Англиядан кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида қайси тўртта жамоа ўйнаши деярли аниқ бўлди. “Ливерпуль” ўз майдонида “Астон Вилла” билан ўйинда (1:1) очко йўқотди, параллел ўйинда “Манчестер Юнайтед” “Борнмут”ни мағлуб этди (1:0).
Шу тариқа, Клопп жамоаси бешинчи ўринда қолди ва “Манчестер Юнайтед” ва “Ньюкасл”дан 3 очко ортда қолмоқда. Демак, қолган иккита ўйиннинг бирида дуранг ҳам иккаласига ҳам етарли бўлади. Шу билан бирга, “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Челси” ва “Фулхэм” билан ўйнайди, “Ньюкасл” ўз уйида “Лестер” билан, сафарда “Челси” билан тўқнаш келади (агар очколар тенг бўлса, асосий мезон – урилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи).
Чемпионлар лигасининг кейинги мавсумида Англиядан “Манчестер Сити”, “Арсенал”, “Ньюкасл” ва “Манчестер Юнайтед” ўйнаши эҳтимоли катта. "Манчестер Юнайтед" тўртинчи ўриндан пастга тушмас экан, Англия кубоги финалида Манчестернинг қайси жамоаси ғалаба қозониши муҳим эмас. Энди ҳар қандай ҳолатда ҳам Европа лигасида яна битта ўрин Премьер-лига жадвалидан келиб чиқиб тақсимланади.
Чемпионлар лигаси: 1, 2, 3 ва 4-ўринлар;
Европа лигаси: 5 ва 6-ўринлар
Конференциялар лигаси: 7-ўрин.
“Ливерпуль” очко йўқотганига қарамай, Европа Лигаси йўлланмасини кафолатлади. Олдиндан ўтиб кетиши мумкин бўлган ягона жамоа бу "Брайтон", аммо олтинчи ўрин ҳам айнан Европа лигасига учун чипта беради. Ҳар икки жамоа саралаш босқичларини четлаб ўтиб, гуруҳ босқичига йўл олади.
"Астон Вилла" ва "Тоттенхэм" Конференциялар лигаси йўлланмаси учун курашади, агар "Брайтон" ҳеч бир ўйинда қоқилмаса. Сўнгги турда “Брайтон” устидан қозонилган ғалаба “Астон Вилла”га Конференциялар лигасига йўлланмасини кафолатлайди. Аммо “Вилла” қоқилса, “Тоттенхэм” сўнгги турда “Лидс”ни мағлуб этиб, халқаро турнирга йўл олиши мумкин.
“Брентфорд”нинг Конференциялар лигасига чириши учун кичик имконият бор. Ҳозир улар "Вилла" ва "Тоттенхэм"дан ортда қоляпти ва охирги турда "Манчестер Сити" билан ўйнаши керак.