Кириш Регистрация

Виталий Левченко: «Икки жамоага ҳам голлар етишмади»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 11-турида сафарда «Олимпик»ка қарши дуранг ўйнаган «Нефтчи» клуби бош мураббийи Виталий Левченко бугунги ўйинга голлар етишмагани, камчиликлар, дарвозабонлар танлови ва чемпионлик пойгаси борасида фикр билдирди.

“Бугун курашларга бой ва қизиқарли ўйин бўлди. Биринчи таймда вазиятлар бўлди. Иккинчи таймда дарвоза устуни ва тўсинини пойладик. Рақибда ҳам имкониятлар бўлди. Умуман, икки жамоа ҳам бугун вазиятлар ярата олди. Бугунги ўйинга фақатг голлар етишмади”, - деди мураббий.

“Жамоада йўқотишлар бор ва таркибни шунга қараб танлаяпмиз. Жамоада асосийси рақобат бор. Машғулотлар жараёнида кимлар қандай ҳаракат қилаяпти, бу ҳам муҳим омилдир. Камчиликлар этарли. Уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз”.

“Барчасидан қониқиш ҳосил қиладиган, хатолардан холи мураббий бўлмаса керак. Футбол борки, камчиликлар ва хатолар бор. Биз ҳам идеал эмасмиз”.

“Назаров олимпия термаси дарвозабони ва унга имкон бермасак ғалати бўларди. У ўзига берилган имкониятдан фойдаланди ва ўзини кўрсата олди. Тўраев ҳам сифатли дарвозабон ва дастлабки саккизта ўйинни яхши ўтказди. Яна бир дарвозабонимиз ҳозир ёшлар терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида. Дарвозабонларимиз орасида рақобат бўлгани яхши”.

“Ҳали чемпионлик пойгасидан чиқмадик. Чемпионлик учун кураш давом этаяпти. Биз шунчаки футбол ўйнаяпмиз. Футболчилар ҳаракат қилишаяпти. Мураббий сифатида уларнинг ҳаракатлари менга ёқаяпти”.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:54, 22.05.2023.
Ўқилди: 1000 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7236]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3521]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3331]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3077]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2311]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2211]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2163]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2143]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2045]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2044]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик