Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

Улар гранд клубларда ўйнашга лойиқ

Баҳо:
+ | -

Замонавий футболда бир гуруҳ ҳужумчилар шаклланиб қолишдики, улар ўртамеёна клубларда ҳам юқори натижаларга интилишади. Аммо жамоанинг потенциали соврин ютишга имкон бермайди. Бугун ўз клубларини етакчи жамоаларга ўзгартириши шарт бўлган футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Харри Кейн (“Тоттенхэм”)

“Тоттенхэм”ни Кейнсиз тасаввур қилиш қийин, аммо бунинг вақти келди. Футболчи ўз клубига қўлидан келганини бериб, ўз тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди, аммо ҳалигача ҳеч нарса ютолмади. Харри жорий мавсумдан кейин ҳам ҳозирги жамоада қолса, ғалати бўлади. У совринларга даъвогар клублар билан шартнома имзолашга тайёр, "шпорлар" эса, афтидан, қайта қуришни кутмоқда. Кейн 29 ёшда. Ёши ўтган сари унда катта ғалабалар учун имконият камайиб боради. Шунинг учун ёзда инглиз ўз келажаги ҳақида жиддий ўйлаши керак.

Жонатан Дэвид (“Лилль”)

Дэвид бир неча йиллардан бери топ-клубларга кўз тикиб келмоқда. Футболчи, ўз навбатида, ҳозирги жамоасида узоқ вақт қолмаслигини очиқ айтмоқда. 20 ёшли канадалик ўз қийматини ошириш ҳуқуқига эга. Кетма-кет иккинчи мавсумда у "Лилл"нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Францияликлар сафидаги биринчи мавсумида ҳужумчи Лига 1да 13 та гол урган бўлса, ўтган мавсумда - 15 та, жорий мавсумда 21 та тўп киитган. Тўпурарлар пойгасида у кучли учликда, Александр Ляказетт ва Килиан Мбаппедан кейин иккинчи ўринда. "Лилль" жамоасининг энг яхши футболчисини сақлаб қолиш қийин бўлишини тушунади, шунинг учун
уни сотишга ҳозирлик кўрмоқда.

Хоселу (“Эспаньол”)

Фаолияти давомида Хоселу кўплаб клубларда ва кўплаб чемпионатларда ўйнашга муваффақ бўлди. Испаниялик футболчи сўнгги 4 йилни Ла Лигада ўтказди ва бу тўрт мавсумнинг ҳар бирида камида 10 тадан гол урди. Масалан, жорий мавсумда 33 ёшли ҳужумчи 14 та гол урган. Хоселу фаолиятининг сўнгги йилларини кучлироқ клубда ўтказишга лойиқ, назаримизда. Ротацион ўйинчига айлана ҳам соврин ютиш учун жамоадан кетган маъқул. Албатта, тажрибали ҳужумчи кўп жамоаларга фойдали бўлади.

Энес Унал (“Хетафе”)

Ла Лигада омон қолиш учун курашаётган клубнинг яна бир ҳужумчиси. Ўтган мавсумда Унал Испания чемпионатида 14 та гол урган бўлса, жорий мавсумда 16 бор рақибларни ранжитди. 26 ёшли ҳужумчи ўзини кучлироқ клубда синаб кўриши мантиққа тўғри келади, айниқса, "қора кўклар" иккинчи лигага тушиб кетишса.

Лои Опенда ("Ланс")

Опенда “Ланс”нинг энг яхши тўпурари бўлиб, уларга Лига 1да кучли учликда қолишга ёрдам бермоқда. Жорий мавсумда 23 ёшли ҳужумчи Франция чемпионатида 19 та гол уришга муваффақ бўлди. Ўтган мавсумда у "Витесс" учун "Эредевисзе"да шунча гол урган. “Ланс” билан Чемпионлар лигасига чиқиш катта иш бўларди, аммо бу ёзда трансфер бозорида бундан ҳам яхшироқ вариантлар бўлиши мумкин. Бу ҳолатда асосий нарса клуб танлашда хато қилмасликдир.

Никлас Фюлкруг (“Вердер”)

Фюлкругни кўпчилик Жаҳон чемпионатида таниди. Ўтган мавсумда ҳужумчи 19 та гол урган бўлса, жорий мавсумда жамоасининг 16 голига муаллифлик қилиб турибди. Футболчи халқаро миқёда ҳам яхши ўйнаяпти ва “Бундестим” сафида 6 та ўйинда 6 та гол. Фюлкруг бутун фаолиятини Германияда ўтказди. Янги клуб учун у она юртини тарк этиш шарт эмас. Албатта, тажрибали форвард турнир жадвалида “Вердер”дан юқори ўринларни эгаллаб турган жамоаларга фойдали бўларди.

Киритилди: 16:18, 22.05.2023.
Ўқилди: 2264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.