Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

«Sports Seoul»: «Улсан»нинг ишлари ўзи ўйлагандек бўлмаяпти»

Баҳо:
+ | -

Кеча Жанубий Корея Кей-лигасида навбатдаги турнинг сўнгги ўйини бўлиб ўтди. Унда ОЧЛ ярим финалида мамлакатимиз чемпиони «Бунёдкор»га рақиблик қиладиган «Улсан Хёнде» клуби ўз уйида «Жежу Юнайтед»ни қабул қилди. Ушбу ўйин 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан тугади.

Бу ўйин Жанубий Кореянинг ОЧЛда қолган ягона вакили иштирокида бўлганлиги туфайли катта қизиқиш билан кузатилди. Жумладан, «Sports Seoul» нашри ўйиндан кейин шундай ёзади: «ОЧЛда муваффақиятли қатнашаётган «Улсан» Кей-лигада ўзи хоҳлагандек натижага эриша олмаяпти. Бош мураббий Ким Хо Гон ҳам ўйиндан кейин «Бор эътиборни ОЧЛга қаратамиз», деди. Бу дурангдан сўнг «Улсан» 16та ғалаба, 10та дуранг ва 8 мағлубият қайд этган ҳолда, Кей-лигада 4-ўринга жойлашган. 3-ўриндаги «Сувон»дан 4очкога ортда қолаётган бўлса-да, «Улсан» ҳисобида «Поханг Стилерс» билан қолдирилган ўйин ҳам бор. Бу йил ҳам ОЧЛга бериладиган йўлланмалар учун кураш қизийдиган бўлиб турибди».

Нашр «Улсан»нинг ҳолатига унчалик хавас қилиб бўлмаслигини бот-бот таъкидламоқда: «ОЧЛ ва Кей-лигада юқори мақсадларни кўзлаган «Улсан» бу ой ўрталаридан бошлаб «азобли рейс»ни бошлайди. Тақвим «Улсан»га кутилмаган сюрпризларни тайёрлаган кўринади: ОЧЛ ярим финал ўйинлари, Кей-лигадаги кетма-кет ўйинлар, шунингдек, 4 нафар етакчи футболчиларини терма жамоа ихтиёрига жўнатиш. Хуллас, осон бўлмаган вазият юзага келди. Бунинг устига бу турда Кей-лигада 3-ўрин учун курашдаги асосий рақобатчилари бўлмиш «Сувон» ва «Поханг Стиллерс»лар ўз қопига навбатдаги 3 очкони солиб қўйишди».

Нашр хабарига кўра, «Улсан» - «Жежу Юнайтед» ўйинидан аввал улсанликлар бош мураббийи Ким Хо Гон чуқур уф тортган кўйи: «ОЧЛ ярим финалига чиқишимиз билан тақвим бизни сиқувга ола бошлади», деган. Бу дуранг «Улсан»ни қониқтирмаган бўлса, «Жежу Юнайтед»ни эса 7-ўриндан бир поғона юқорига олиб чиққан. Ўйиндан сўнг бош мураббий Ким Хо Гон: «Кей-лигада шундоқ ҳам очко муҳим бўлиб турганда бу натижа афсусланарли бўлди. Футболчиларимиз Саудия Арабистони сафаридаги чарчоқларидан фориғ бўлишга улгуришмади», дея ўз фикрини билдирди. «14 октябрдан бошлаб 2 ҳафта мобайнида ОЧЛ ярим финалларини қўшиб хисоблаганда 5та ўйин ўтказамиз. Энди эътиборимизни ОЧЛга қаратишимиз лозим. Машғулотларда жон куйдириб шуғулланган футболчиларга ўйнаш имконини бермоқчиман».

Отабек Йўлдошев Жанубий Корея, Сеул.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:17, 09.10.2012.
Ўқилди: 5103 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.