"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес "Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммихнинг ўз жамоасига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, немис футболчиси Серхио Бускетс ўрнига “кўк-анорранглилар”га устувор номзод ҳисобланади.
"Мартин Субименди ҳақидаги гапим "Реал Сосьедад"га ёқмадими? Мендан футболчи ҳақида сўрашди ва мен унинг фазилатларини гапирдим, тамом. Киммих? У ажойиб ўйинчи, лекин бошқа ҳеч нарса дея олмайман”, - дея жавоб берди Хави матбуот анжуманида.
Аввалроқ Киммихга "Реал", "Манчестер Сити" ва Лондоннинг "Арсенал" каби клублар ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.