Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Европа лигаси ва Конференциялар лигаси финал ўйинларига реферилар тайинланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Европа лигаси ва Конференциялар лигасида финал ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Тайинланишлар рўйхатини УЕФА матбуот хизмати эълон қилди.

Европа лигасининг ҳал қилувчи “Севилья” – “Рома” учрашувига Энтони Тейлор бошчилигидаги англиялик ҳакамлар бригадаси тайинланди. Жорий мавсумда ҳакам УЕФА шафелигида клублар ўртасидаги 7 та ўйинида ишлаган (6 таси Чемпионлар лигасида, 1 таси Европа лигасида).

Конференциялар лигаси финали “Фиорентина” – “Вест Хэм” учрашувини Карлос дель Серро Гранде бошчилигидаги испаниялик ҳакамлар бошқариб боради. Жорий мавсумда ҳакам УЕФА шафелигида 8 та учрашувида ишлаган (6таси Чемпионлар лигасида, бир мартадан Европа Лигаси ва Конференциялар лигасида).

"Севилья" - "Рома" учрашуви 31 май куни бўлиб ўтади. Ўйин Будапештдаги (Венгрия) "Ференц Пушкаш" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:59'да бошланади.

“Фиорентина” ва “Вест Хэм” жамоалари ўртасидаги ўйин 7 июнь, чоршанба куни Прагадаги (Чехия) “Шинобо” стадионида ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:59да бошланади.

Киритилди: 02:10, 23.05.2023.
Ўқилди: 1529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик