Лондоннинг “Челси” клуби “Интер” дарвозабони Андре Онананинг трансфери учун курашни давом эттирмоқда.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Олдинроқ "Интер" бош директори Жузеппе Маротта камерунлик футболчини сотишдан манфаатдор эмаслигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, Онана Чемпионлар лигасида "Олтин қўлқоп" учун курашда етакчилардан бири, "Интер" тез орада "Манчестер Сити"га қарши финалда ўйнайди.
Онана аввалроқ Амстердамнинг “Аякс” клубида ўйнаб юрганида “Челси”га ўтиши мумкин эди, бироқ лондонликлар камерунлик футболчининг номзодини рад этишган.