Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Футзал. Ўзбекистон кубогида 3 та ҳаваскорлар жамоаси иштирок этади

Баҳо:
+ | -

11 июнь куни футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2022/23 йилги мавсумига якун ясалади. Сўнгги тур беллашувларига пойтахт Тошкент мезбонлик қилади.

Май ойи сўнгида Ўзбекистон кубогининг саралаш учрашувлари бўлиб ўтади. 3-4 июнь саналарига 1/8 ҳамда 1/4 финал босқичи учрашувлари режалаштирилган бўлиб, 17-18 июнда ярим финал ҳамда финал беллашувлари ўтказилади.

Ўзбекистон кубогида Олий лиганинг 12 та, Биринчи лиганинг 7 та жамоаси қаторида 3 та ҳаваскор жамоалар ҳам ўз омадини синаб кўради. Лига тақдим этилган аризалардан келиб чиқиб, DHL, «Эрмак» ҳамда «ЎзСҚБ» жамоаларини мусобақага қўшишга қарор қилди. Мазкур уч жамоа, шунингдек, Биринчи лиганинг сўнгги 5 жамоаси Ўзбекистон кубогига саралаш беллашувлари орқали қўшилади. Булар: «Дизак», «Қизилқум», «Қанғли», «Сурхон», «Машъал».

Саралашда 8 жамоа икки зонага ажратиб олинади. Географик ҳолатидан келиб чиқиб, DHL, «Эрмак» ҳамда «ЎзСҚБ» саралашни Тошкентда ўтказади. «Сурхон», «Машъал» ва «Қизилқум» эса Қаршига келади. Жиззахнинг «Қанғли» ва «Дизак» жамоалари қуръа орқали мазкур икки гуруҳга ажратилади. Ҳар бир гуруҳ жамоалари уч кун давомида ўзаро бир мартадан залга чиқади. Якунда гуруҳ ғолиблари Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичига йўл олади. Мазкур босқичдан бошлаб жамоалар олимпия тизимида навбатдаги босқичга йўл олади ёки мусобақа билан хайрлашади.

Ўзбекистон кубогига 25 май санаси 18:00 да қуръа ташланади.

Манба: futsal.uz
Киритилди: 06:05, 25.05.2023.
Ўқилди: 1279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.