Сергей Милинкович-Савич "Милан" эътиборини тортди.
Calciomercato хабарига кўра, ярим ҳимоячи "россонерилар"нинг техник директори Паоло Мальдинига ёқади, у сербни анчадан бери ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлиб юрибди.
"Милан" мавсум якунини кутмоқда, қачонки Чемпионлар лигасига йўл олиши аниқ бўлса, трансфер учун ҳаракат бошланади. Шунингдек, футболчи учун 40 миллион евро талаб қилаётган "Лацио" сўровларни камайтирса, шартнома тузишга ҳаракат қилиниши мумкин.
Милинкович-Савич ўзини янги клубда синаб кўриш вақти келганини ҳис қилмоқда ва ҳозирча 2024 йилги шартномасини узайтиришдан бош тортди. "Лацио" раҳбарияти таслим бўлиш ниятида эмас ва ярим ҳимоячига маошини йилига 4 миллион еврогача ошириш ва шартномага товон пули бўйича банд киритишни таклиф қилишга тайёр.
28 ёшли футболчи жорий мавсум А Серияда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.