Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Италия ва Испания чемпионатларида қандай интригалар қолди?

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасидаги мавжуд вазиятдан сўнг Испания ва Италия чемпионатларидаги ҳолатга ҳам тўхталиб ўтамиз.

Испания Примьераси

Нима маълум:

"Барселона" - чемпион;

"Барса", "Атлетико" ва "Реал Мадрид" Чемпионлар Лигасида ўйнайди;

"Реал Сосьедад" ва "Вильярреал" Европа мусобақаларида ўйнайди;

“Эльче” Сегундага тушиб кетди.

Диего Симеоне шогирдлари сўнгги ўйин давомида 3:0 ҳисобида олдинда бўлган бўлса-да, “Эспаньол” билан ўйин якунида 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаб, “Реал Мадрид” “Атлетико”ни иккинчи ўриндан тушириб юборди. “Қироллик клуби” чемпионат якунланишига икки тур қолганда рақибдан бир очкога олдинда. "Реал Мадрид"ни "Севилья" ва "Атлетик" билан ўйинлар кутмоқда. Мадриднинг яна бир клуби эса “Реал Сосьедад” ва “Вильярреал”га қарши майдонга тушади.

"Реал Мадрид" ва "Атлетико" иккинчи ўрин учун курашни давом эттирмоқда.

Биринчи рақамли интрига: Чемпионлар лигасида ким ўйнайди?

Тўртинчи ўрин тақдири "Реал Сосьедад"нинг қўлида. Улар "Вильярреал"дан беш очкога илгарилаб кетган. Чемпионат тугашига икки тур қолганда бундай устунликни қўлдан бой бериш ғалати ҳолат бўлади. Тўғри, Сан-Себастян клубининг тақвими осон эмас: "Атлетико" ва "Севилья" билан ўйинлар кутмоқда. "Вильярреал" ҳам Симеоне жамоаси билан ўйнайди, аммо бунгача "Райо Вальекано" билан учрашади.

Иккинчи рақамли интрига: еттинчи ўринни ким эгаллайди?

“Бетис” амалда жадвалнинг олтинчи поғонасини қўлга киритди. Еттинчи ўрин ва Конференция лигасига йўлланма учун шиддатли кураш бошланди. “Жирона”, “Севилья” ва “Осасуна” ҳам еттинчи ўрин учун курашмоқда.

Учинчи рақамли интрига: лигадан кимлар чиқиб кетади?

"Эспанёл" энг ёмон ҳолатда. Каталония клуби "Атлетико" билан ўйинда ажойиб "камбек" қилди, аммо барибир 35 очко билан 19-ўринни тарк этмади. Бирданига учта жамоа 38 очкодан тўплашган: “Хетафе”, “Кадис” ва “Вальядолид”. "Алмерия"да 39 очко, "Валенсия" ва "Сельта"да 40 очко мавжуд. Бундай ҳолатда қуйидаги жамолардан ҳеч бирини чемпионатда ўрнини сақлаб қолади деб аниқ айтиб бўлмайди.

Италия А Серияси

Нима маълум:

“Наполи” – чемпион;

"Лацио" Чемпионлар лигасида ўйнайди;

"Интер" Европа мусобақаларида иштирок этади;

"Сампдория" ва "Кремонезе" Б серияга тушиб кетишди.

Биринчи рақамли интрига: Чемпионлар Лигаси зонасига кимлар киради?

"Ювентус"га 10 очколик жарима белгиланди. Ҳозир Макс Аллегри жамоаси еттинчи ўринда, кучли 4-ликка кириш деярли имконсиз. Италиядан Чемпионлар лигасига учинчи йўлланмани "Интер"(66 очко) қўлга киритиши керак. Бунинг учун ўз уйида "Аталанта"га ёки сафарда "Торино"га мағлуб бўлмаса кифоя. Кучли тўртликдан яна бир ўрин учун “Милан” (64 очко), “Аталанта” (61), “Рома” (60) ва “Ювентус” (59) жамоалари курашмоқда. "Қизил-қоралар"да энг яхши имконият бор, лекин кўп нарса "Милан"нинг кейинги турда "Ювентус" билан қандай ўйнашига боғлиқ. Чемпионлар лигасига чиқа олмаган жамоалар Европанинг бошқа мусобақаларида қатнашади.

Иккинчи рақамли интрига: Б Серияга кимлар тушиб кетади?

“Лечче” (33 очко), “Специя” (31) ва “Верона” (30) улар орасида элита дивизионини тарк этадиган жамоа номи албатта, мавжуд. Буни фақат сўнгги тур якунида билиб оламиз.

Киритилди: 14:36, 25.05.2023.
Ўқилди: 2051 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.