Мадриднинг «Реал» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Гонсало Игуаин жамоадоши Криштиану Роналду ва терма жамоадаги шериги Лионел Месси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Месси ва ва Роналду билан турли жамоаларда бўлсада, бирга ўйнаш менга жуда катта ғурур бағишлайди. Мен уларни солиштиришга тоқат қила олмайман. Бу икки футболчи хам майдонда фантастик чиқишларни бажаришади. Иккала футболчини ҳам дунёнинг энг яхши футболчилари дейиш мумкин», дея Игуаиннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Marca» нашри.